Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов янги мураббий Сречко Катанец қўл остидаги илк машғулотидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.
— Катанец билан соат 12 дан кейин мажлис бўлди. Унда фақат футболчилар ва мураббийлар штаби иштирок этди. Катанец расман таништирилди ҳамда мураббий биздан нималар кутаётганини, футболчилар амалга ошириши керак бўлган мажбуриятларни айтиб ўтди.
Олдинги мураббий даврида баъзи футболчилар четда қолиб кетди ва Вадим Абрамов ҳақида футболдан ташқари гап-сўзлар чиқиб кетди, танқид қилинди. Сиз ҳам жароҳат олганингиздан сўнг маълум муддат терма жамоага чақирилмадингиз, Саудияга ҳам олиб кетишмади. Терма жамоага жалб қилинмаслигингизнинг сабаби нимада?
— Менимча, жароҳат. Шунингдек, менда ўйин амалиёти ҳам етарли эмасди. Шу боис термага жалб қилинишим нотўғри иш бўларди.
Катанец бундай хатоларга йўл қўймайдими, ҳар ҳолда у хорижлик мураббий...
— Катанец билан ҳали биринчи кун бўлишимиз. Илк таассуротлар яхши. У жиддий мураббий ва ўйлашимча, бундай нарсаларга йўл қўймайди.
Бироқ ҳали у билан майдондаги ҳаракатлар тўғрисида суҳбатлашмадик, фақатгина ички тартиб қоидалари ҳақида мураббийнинг фикрларини тингладик.
Мураббий қандай қатъий талаблар қўйди?
— Қатъий талаблар дейилганда, жамоавий йиғинларда телефон билан келиш мумкин эмас. Шунингдек, меҳмонхонада тунаш кераклиги айтилди. Бу барча хорижлик мураббийларга хос одат, чунки Куперда ҳам шундай талаб бор эди.
Жамоага ким етакчи ва сардор бўла олади деб ўйлайсиз?
— Жамоа сардори Отабек Шукуров бўлгани яхши, чунки у марказда тўп суради. Марказий футболчи сардор бўлишининг афзаллиги ҳакамлар билан мулоқот қилади, майдон марказида лидерлигини намойиш этади ҳамда бу вазифа юклатилгач, у икки ҳисса маъсулият билан ўйнайди. Шу боис, менинг фикрича, Отабек Шукуровни сардорликка муносиб. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди