21:45 / 01.09.2021
3 113

«Барселона» 10-рақамни кимга бергани маълум бўлди

«Барселона» 10-рақамни кимга бергани маълум бўлди
Фото: Twitter
Лионель Месси «Барселона»ни тарк этганидан сўнг бўш қолган 10-рақамни кимга бериш аниқланди. Каталон клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, эндиликда 10-рақам остида 18 ёшли Ансу Фати ҳаракат қилади. Унгача Фатига 31-рақам тегишли эди.

Фати «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоадаги дебютини 2019 йилнинг августида ўтказган. Ўтган вақт давомида футболчи 43 та ўйинда 13 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Қайд этиш ўринли, Фати оғир жароҳати туфайли 2020 йилнинг ноябридан буён майдонга тушгани йўқ.

Аввалроқ «Барселона» 2021/22 йилги мавсумда 10-рақамни ҳеч кимга бермоқчи эмаслиги ҳақида хабар тарқалганди.

Лионель Месси «ПСЖ»га ўтгунга қадар каталон клуби билан Испания чемпионати (10), Испания Кубоги ва Суперкубоги (7 тадан), Чемпионлар Лигаси (4), Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати (3 мартадан) бош совринларини қўлга киритган.

Месси фаолияти давомида «Барселона»дан бошқа жамоада ўйнамаган. У «кўк-анорранглилар» сафида умумий ҳисобда 778 та ўйин ўтказиб, 672 та гол ва 305 та голли узатмани амалга оширган. Унинг жамоа билан қўлга киритган совринлари сони эса 35 тани ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» 10-рақамни кимга бергани маълум бўлди