11:44 / 04.09.2021
2 186

МДҲ ўйинларининг илк кунида 5 та медаль қўлга киритилди

МДҲ ўйинларининг илк кунида 5 та медаль қўлга киритилди
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида И МДҲ ўйинлари старт олди. Медаллар жамланмаси ўйналган дастлабки кунда жамоамиз 5 та медалга сазовор бўлди.

Э]тиборлиси, шоҳсупага кўтарилган барча спортчиларимиз юнон-рум кураши усталари бўлди. Муроджон Алимжонов (-77 кг) ва Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Аброр Отабоев (-63 кг), Жамол Жумабоев (-72 кг) ва Темурбек Насимов (-130 кг) бронза медалини қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Кеча Ўзбекистон делегациясининг яна бир қисми Қозонга ё‘л олди. Мазкур мусобақада делегациямизга МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов раҳбарлик қилмоқда.

Манба: МОҚ

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт