Фото: «Дарё»
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Токио-2020 Паралимпия ўйинларида вилоят шаънини ҳимоя қилган Олимпиаданинг кумуш медали совриндорлари — Асила Мирзаёрова ҳамда Довурхон Караматовларга Президент совғаси — Gentra автомобиллари топширилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур тадбирда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этиб, Олимпиаданинг кумуш медали совриндорларига автомобиллар, Олимпиада қатнашчиси Нуриддин Давлатовга эса 20 миллион сўм пул мукофотини топширган.
Фото: Фарруҳ Файзиев
Фото: «Дарё»
«Дарё»нинг қўшимча қилишича, Довурхон Караматов ўзига берилган Gentra автомобилини жамоатчилик олдида отасига топширган.
Фото: «Дарё»
Тадбирда таъкидланишича, Давурхон Кароматов ҳамда Асила Мирзаёроваларга Президент фармони билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони ҳам берилган.
Фото: «Дарё»
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Токио—2020 Паралимпиадаси совриндорларига Tahoe, Traverse, Trailblazer автомобиллари ва Тошкент шаҳридан уйлар топширилгани хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди