18:28 / 13.09.2021
1 409

Бугун Про лига II босқичига жонли эфирда қуръа ташланади

Бугун Про лига II босқичига жонли эфирда қуръа ташланади
Хабарингиз бор, 12 сентябрь куни Про лигада 18-тур учрашувлари ўтказилди. Айни вақтга келиб Coca-Cola Суперлига йўлланмаси учун курашувчи 4 та жамоа алоҳида ажралиб чиқди. Булар – “Нефтчи”, “Динамо”, “Бухоро” ва “Олимпик”. Шунингдек, “Хоразм”, “Янгиер”, “Арал Самали” ҳамда “Шўртан” жамоаларининг қуйи тўртликдан жой олиши ойдинлашди.

“2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламенти”га киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда кўрсатиб ўтилганидек, 18-турдан сўнг жадвал тенг икки қисмга бўлинади (икки клуб мусобақани муддатидан аввал тарк этгани инобатга олинган ҳолда). Бунда юқори тўртлик, яъни “А” квартети Coca-Cola Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттиради ҳамда ҳар бир клуб ўзаро яна 3 та уй ва 3 та сафар — жами 6 та учрашувда майдонга тушади. Ўз навбатида қуйи тўртлик, яъни “B” квартетидан ўрин эгаллаган ҳар бир клуб ҳам ўзаро худди шу тартибда жами 6 та учрашувда майдонга тушади.

Бугун Futbol TV студиясида Про лига II босқичига қуръа ташланади. Қуръа ташлаш жараёнини соат 19:20дан бошлаб жонли эфирда томоша қилиш мумкин бўлади.

Про лиганинг мавсум охирига қадар бўлган тақвими билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин. II босқичи ўйинлари кетма-кетлиги эса эртага умумлаштирилган ҳолда ЎзПФЛ расмий сайтида эълон қилинади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун Про лига II босқичига жонли эфирда қуръа ташланади