
Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Истиқлол" ва "Персеполис" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Душанбе шаҳрида кечган баҳсда майдон эгалари сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учради ва мусобақа билан хайрлашди. Учрашувдаги ягона гол 91-дақиқада Мехди Тораби томонидан киритилди.
ОЧЛ. 1/8 финал
"Истиқлол" (Тожикистон) - "Персеполис" (Эрон) 0:1
Гол: Мехди Тораби 90+1'
"Истиқлол" – Мухриддин Хасанов, Зоир Жўрабоев, Алексей Ларин, Ахтам Назаров (Мабатшоев Шервони, 87), Манучехр Сафаров, Амирбек Жўрабоев, Ислом Зоиров, Алишер Жалилов, Вахдат Ханонов, Рустам Соиров.
Персеполис – Ҳамид Лак, Сиамак Немати, Фаршад Фаражи, Саид Жалол Ҳусайни, Воҳид Амири, Омид Алишоҳ (Ҳамид Пакдел, 79), Саид Агаи, Милод Сарлак, Мехди Тораби, Мехди Абди (Иса Алкасир, 79), Ризо Асади.
Огоҳлантиришлар: Фаршад Фаражи (19), Милод Сарлак (79), Манучехр Сафаров (80).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар