Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксдаги фаолияти давомида энг қийин рақиб ким бўлганини айтди

Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксдаги фаолияти давомида энг қийин рақиб ким бўлганини айтди
Токио—2020 Олимия ўйинлари олтин медал соҳиби Баҳодир Жалолов фаолиятидаги энг қийин кечган жанг ҳақида гапирди.

Олимпиадада энг қийин рақиби ким бўлгани ҳақида
Барча рақиблар кучли эди. Финалда Торресга қарши жанг қийин кечди. Биринчи раундда зарба ўтказиб юбордим. Мен руҳий жиҳатдан тайёр эмасдим.

Бутун фаолияти давомида энг кучли рақиби кимлиги ҳақида
2016 йилги Олимпиада ўйинларининг чорак финалида Жо Жойсга ютқазганман. Айнан у бутун фаолиятимдаги энг қийин рақиб бўлиб турибди. У билан профессионал боксда тўқнаш келишни, реванш олишни хоҳлардим.

Боксчилар учун нима муҳимлиги ҳақида
Ақл билан ишлаш — энг муҳими. Психология биринчи ўринда туради. Агар боксчи психологик жиҳатдан тайёр бўлмаса, рингда ҳеч нарса кўрсата олмайди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар