Хабарингиз бор, Литвада футзал бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-тур доирасида Россияга қарши майдонга тушиб, 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз дарвозасини ишончли қўриқлаган Равшан Элибоев билан суҳбатлашдик.
- Авваламбор ассалому алейкум! Россияга қарши ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Биринчидан тажрибамиз камлик қилди. Иккинчидан, ўйин аввалида бизда ҳаёжон кузатилди. Натижада жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаган бўлсак-да, рақиб дарвозаси олдида етарлича вазиятга эга бўлдик. Афсуски имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Биз охиригача курашдик. Лекин ҳавфли вазиятларни голга айлантиришда тажрибасизлик натижасида омадсизликка учрадик.
- Россия терма жамоаси қайси жиҳати билан ажралиб турди?
- Бу терма жамоа бундай халқаро мусобақаларда тўп тепиш бўйича катта тажрибага эга. Шунингдек, уларда маҳаллийлаштирилган легионер футболчилар жамоанинг ўйинини янада кучайтирмоқда. Шу жиҳатлари билан биздан устунлик қилди.
- Учрашув аввалида асосий таркибга киритилишингизни кутганмидингиз?
- Йўқ албатта. Асосий таркибда майдонга тушишимни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Шу ўринда терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир ака Аҳмедовга миннатдорчилик билдираман. Улар муҳим баҳсда менга ишонч билдирди. Россияга қарши ўйин орқали анча тажриба орттирдим. Гарчи ўйин давомида бир нечта вазиятларда жамоани голдан қутқариб қолган бўлсам-да, ўз ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим.
- Мисрга қарши ўйин олдидан мухлисларга нима дея оласиз?
- Миср жиддий рақиб эканлигини жуда яхши биламиз. Таиландда ўтказилган мусобақада уларга қарши ўйнаганмиз. Гарчи ўша учрашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсак-да, рақиб биз билан тенгма-тенг ўйнаганди. Мисрга қарши баҳсда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Сўнгги имкониятимиздан фойдаланган ҳолда кейинги босқичга йўлланма олмоқчимиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”