Молдованинг “Шериф” жамоаси ўз тарихида илк маротаба УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этмоқда.
Жасур Яхшибоевни ўз сафига қўшиб олган тирасполликлар турнирнинг биринчи учрашувида Донецкнинг “Шахтёр” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, анча шов-шув кўтарди. Молдоваликлар учун тарихий аҳамият касб этган учрашувда легионеримиз ҳам фаол ўйин кўрсатди.
“Шериф” биринчи турдаги ғалабаси учун УЕФАдан 2,8 миллион евро миқдорида маблағ олади. Meta-ratings.com.ua сайтининг маълум қилишича, бу сумманинг бир миллиони футболчилар ва мураббийлар штаби вакиллари ўртасида тақсимлаб берилади. Қолган қисми эса, клуб бюджетига топширилади.
“D” гуруҳида пешқадамликни қўлга олган “Шериф” иккинчи тур учрашувини Мадридда “Реал”га қарши ўтказади. Бу учрашув 28 сентябрга белгиланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди