20:09 / 19.09.2021
2 447

АПЛ. Драматик баҳсда "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонди

АПЛ. Драматик баҳсда "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонди
Англия Премьер Лигасининг 5-туридан ўрин олган "Вест Хэм" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Мазкур баҳсда "қизил иблислар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида Бенрахма ҳисобни очди, орадан 5 дақиқа ўтиб, Роналду орадаги фарқни йўққа чиқарди. 89-дақиқада захирадан майдонга тушган Лингард ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шунингдек, қўшиб берилган дақиқаларда Де Хеа пенальтини қайтариб, жамоасига 3 очко келтирди.

Вест Хэм – Манчестер Юнайтед 1:2
Голлар:
Бенрахма (30, 1:0), Роналду (35, 1:1), Лингард (89, 1:2).
Вест Хэм – Фабианьски, Цоуфал, Огбонна, Зума, Крессуэлл, Соучек, Райс, Форнальс, Влашич (Ярмоленко, 68), Бенрахма (Лансини, 88), Боуэн (Нобл, 90+4).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Магуайр, Шоу, Погба (Лингард, 73), Фред (Матич, 88), Бруну Фернандеш, Мактомини, Роналду, Гринвуд (Санчо, 73).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. Драматик баҳсда "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонди