Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Мисрни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланма олди.
Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамизнинг етакчиларидан бири Ихтиёр Ропиев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввалги икки учрашувдаги мағлубиятдан сўнг охирги ўйинда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Миср билан қийин ўйин бўлди. Бизда ҳам, уларда ҳам имконият юзага келди. Фақатгина, ғалаба орқали кейинги босқичга чиқиш мумкинлигини туфайли охиригача курашдик. Ватанимиз ва халқимиз учун ҳам бизда орқага йўл йўқ эди. Ғалаба учун иштиёқ билан курашиб, якунда ғалаба қозондик", - деди Ропиев.
- Илгари Мисрга қарши ўйнаб, йирик ғалаба қўлга киритилган. Бу галги ўйин аввалгисидан фарқ қилдими?
- Ҳа, албатта. Ўтган гал кичик халқаро мусобақада тўқнаш келгандик. Ҳозир жаҳон чемпионатида тўп тепмоқдамиз. Шу жиҳатидан ўйинга бўлган маъсулият бошқача эди. Миср ҳам ўйин давомида бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Босим уюштириб, ғалабани қўлга киритиш ниятида эканлигини яшириб ўтирмади.
- Сизнингча, терма жамоамиз кейинги ўйинда ким билан ўйнагани маъқул?
- Рақиб танламаймиз. Ким бўлса ҳам, мақсадимиз – ғалаба қозониш. Аргентина ёки Эронга қарши ўйнаганмиз. Иккиси борасида ҳам бизда маълумотлар бор. Менга қолса, Эрон билан тўқнаш келсак, яхши бўларди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин