
Ўзбекистон терма жамоасининг Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида Фарруҳ Икромов жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Текширувлар натижасида ушбу жароҳат жиддийроқ экани ва жарроҳлик амалиёти талаб этилиши маълум бўлди.
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Фарруҳ Икромовнинг хонадонида бўлиб, футболчининг саломатлиги ва аҳволидан хабар олишди.
ЎФА томонидан футболчининг тезроқ соғайиб, сафга қўшилиши учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди. Шу ўринда таъкидлаш керак, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Фарруҳ Икромовни даволашга Италиянинг машҳур жарроҳларидан бири Паоло Марианини жалб этди.
23 сентябрь куни Икромов Италия пойтахти Римга, "Вилла Стюарт" клиникасига йўл олади ва у ерда профессор Мариани томонидан операция қилинади.
Манба: ufa.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар