
Фото: UzNews.uz
Ижтимоий тармоқларда «Сурхон» жамоаси футболчилари ва раҳбарияти ўртасида маош тўланмагани сабабли жанжал чиққани тўғрисида видео тарқалди. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
17 сентабр куни «Сурхон» футбол клуби биносида собиқ футболчилар Ж.Э. ва А.Х. ҳамда жамоа сардори А.Г. ўртасида келишмовчилик юзага келган. Бунга футболчилар бино деворига раҳбарият номига ҳақоратли ёзувлар қолдирганликлари сабаб бўлган. Шу куннинг ўзида Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБга спортчилардан бадан шикастлари етказилгани тўғрисида ариза келиб тушган.
«Мазкур факт бўйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда, суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Текширув якуни бўйича қонуний чора кўрилади», дейилади ИИББ хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар