“Рома” А Сериянинг бешинчи турида ўз майдонида “Удинезе”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу ғалаба Жозе Моуриньони яна бир рекордга яқинлаштирди. Португалиялик мутахассис футбол уч очколи тизимга ўтган сана – 1994-1995 йилги мавсумдан бери Италиядаги уй учрашувларида 41 та учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда.
Моуриньо бу кўрсаткич бўйича италиялик мураббий Массимилиано Аллегрига етиб олди ва “Олимпико”да бўладиган навбатдаги баҳсда ижобий натижа қайд эса, мутлақ рекордчига айланади.
Аллегри “Ювентус”ни бошқарган даврда туринликлар 2015-2017 йиллар давомида ўз майдонида қаторисига 41 та учрашувда мағлубият нималигини билмаган.
Жозе Моуриньонинг бу серияси 2008-2010 йилларда “Интер”ни бошқарган даврдан бошланган. “Рома” навбатдаги уй учрашувини 3 октябрь куни “Эмполи”га қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади