09:00 / 26.09.2021
1 622

Усик Лондонда Жошуа устидан сенсацион ғалабага эришди

Усик Лондонда Жошуа устидан сенсацион ғалабага эришди
Лондондаги «Тоттенҳэм Ҳотспур» стадионида Тошкент вақти билан 25 сентябрдан 26 сентябрга ўтар кечаси катта бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Мусобақанинг асосий жангида супер оғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа (24-2, 22 КО) ва Олександр Усик (19-0, 13 КО) ўзаро тўқнаш келди.

Супероғир вазн тоифасида Энтони Жошуа ва Александр Усик жангида Усик очколар бўйича ғалаба қозониб, WBА, WBО, IBF ва IBО камарларини қўлга киритди.

Жангнинг катта қисми украиналик боксчи устунлигида кечди. 12-раунд охирида Усик рақибига зарбалар сериясини ёғдирди ва Жошуани нокаутдан бонг қутқариб қолди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Усикнинг ғалабасини қайд этди — 117-112, 116-112, 115-113.

Шу тариқа Олександр Усик оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпионига айланди.

Жанг видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.

Хўш, энди улар ўртасида иккинчи жанг ўтказилиши мумкинми? Албатта ўтказилади... Мatchroom компанияси чемпион боксчиларига жанг учун шартнома қилаётганда албатта бир банд киритилади. Яъни агарда Маtchroom компанияси мижози бўлган чемпион имкониятни бой бераса, ғалаба қозонган боксчи унга реванш бериши белгиланади.

Бу компания раҳбари Эдди Хирннинг ишбилармонлиги ёки эҳтиёткорлиги десак муболаға бўлмайди. Усик ва Жошуа шартнома бангида ҳам Жошуа мағлуб бўлса, иккинчи жанг ўтказилиши киритилган. Бу ҳолатни Жошуанинг Энди Руисга қарши жангида ҳам кўришимиз мумкин. Қисқача айтганда, сиз Маtchroom компанияси чемпион боксчисидан камарлар тортиб олмоқчи бўлсангиз, уларни икки марта мағлуб этишингиз керак...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Усик Лондонда Жошуа устидан сенсацион ғалабага эришди