14:56 / 26.09.2021
1 758

Ҳарбий боксчиларимиз жаҳон чемпионатини 7та медаль билан якунлашди

Ҳарбий боксчиларимиз жаҳон чемпионатини 7та медаль билан якунлашди
18-25 сентябрь кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати ташкил этилди. Унда дунёнинг 36 мамлакатидан 292 нафар ҳарбий хизматчи чарм қўлқоп усталари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боришди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий боксчилари жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаш билан якунладилар. Вакилларимиз 7 та медални қўлга киритишди. Шуларнинг 3 таси олтин!

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз ғолиб ва совриндор бўлишди:
Олтин медаллар:
-60 кг: Шунқор Aбдурасулов;
+91 кг: Лазизбек Мулложонов;
-75 кг: Мавлуда Мавлонова.

Кумуш медаль:
-64 кг: Мужибилло Турсунов.

Бронза медаллар:
-51 кг: Aзиза Ёқубова;
-60 кг: Райҳона Қодирова;
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳарбий боксчиларимиз жаҳон чемпионатини 7та медаль билан якунлашди