Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи турида “Сантьяго Бернабеу” аренасида “Шериф” жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган “Реал” юлдузлари мағлубиятини тан олди. Учрашувда молдоваликларга ғалаба келтирган голларни Жасур Яхшибоев ва Себастьян Тилль киритди. Мезбонларнинг жавоб тўпига пенальтини аниқ бажарган Карим Бензема муаллифлик қилди.
Эътиборингизга учрашувда иштирок этган машҳур футболчиларнинг ўйин ва рақиб ҳақидаги фикрларини ҳавола этамиз.
Тибу Куртуа, “Реал” дарвозабони:
- Биз иккита гол ўтказдик, ҳар икки голнинг ижроси мукаммал эди. Биз ғалабага интиламиз ва бу йўлда ҳамма нарса қиляпмиз, лекин ҳимояланиш ҳам керак. Рақиб дарвозабони зўр ўйнади, тўп унинг дарвозасига киришни истамади.
“Шериф” таркибида тезкор футболчилар бор ва улар бизни қийнаб қўйди. Биз уларни прессинг қилишга улгурмадик. Бунақаси бўлиб туради. Бундан олдин "Сельта” ва “Мальорка”га осон гол ургандик, бу гал пенальтидан битта тўп киритдик холос. Рақибнинг иккинчи голи айниқса чиройли бўлди.
Федерико Вальверде, “Реал” ярим ҳимоячиси:
- Афсуски, истаганимиз рўй бермади. Сўнгги дақиқаларгача ўзимизга ишонгандик. Афсус, баъзан ниманидир нотўғри қилган учрашувларимиз ҳам бўлади. Ҳар биримизда айб бор. Агар рақиб иккинчи голни урмаганида, ғалаба қозонишга имкониятимиз бор эди. “Шериф”нинг ҳам ўзига яраша устун ва заиф тарафлари бор. Биринчи гол – уларнинг меҳнати самараси, иккинчиси эса бизнинг хатомиз. Буни ўзгартириш керак. Биз ҳимояни унутиб, олдинга ташлана олмаймиз.
Каземиро, “Реал” ярим ҳимочиси:
- Бу футбол. Бу галги учрашувда бир жамоа дарвоза томон 20 дан ортиқ зарба берди, яхши ўйнади. Иккинчиси эса чуқур ҳимояланди, икки марта зарба бериб, бир жуфт гол урди. Футболда бунақаси учраб туради. Биз эса, ҳимояга кўпроқ эътибор қаратишимиз керак. Учрашувда ютқазишнинг бир неча тури бўлади. Ҳа, биз бу гал ютқаздик. Биз кўп ҳаракат қилдик, рақиб дарвозабони жамоасини кўп марта қутқарди. Биз уларни табриклашимиз керак.
Ўйин давомида назоратни тўлиқ ушлаб турдик, яна гол уриш учун имкониятларимиз ҳам бўлди. Бу мавсумда ёмон ўйнаган лекин охир-оқибат рақибни мағлуб этган учрашувларимиз ҳам кўп бўлди. Ҳозир эса, бунинг тескариси бўлди. Демак, ўз имкониятларингдан фойдаланмас экансан, бу сенга қимматга тушиши мумкин экан.
Дарҳақиқат, “Шериф” ушбу тарихий ғалабадан сўнг, “Реал” қарши Чемпионлар лигаси доирасидаги илк учрашувида мадридликларни “Сантьяго Бернабеу”да мағлуб этган тўртинчи жамоага айланди. Бунгача, 1962 йилда “Ювентус”, 2006 йилда “Арсенал” ва 2009 йилда “Ливерпуль” Чемпионлар лигасида “Реал”га қарши ўтказилган биринчи ўйинида Мадриддан ғалаба билан қайтган эди.
“D” гуруҳида олти очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олган “Шериф” футболчилари навбатдаги учрашувни 19 октябрь куни Миланда Италия чемпиони “Интер”га қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди