Суперлиганинг 21-турида “Локомотив” сафарда “Металлург”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Қизиғи шундаки, “Локо” 37-дақиқадан бошлаб майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Ўйиндан сўнг “темирйўлчилар” ҳимоячиси Ислом Қобилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун ғалабага бўлган иштиёқ ва мураббийимиз томонидан берилган кўрсатмалар асосида ғалаба қозондик. Гарчи, майдонда бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамай, ўйинимизда пасайиш кузатилмади. Аксинча, танаффус вақтида бош мураббийимиз шошилмаслигимизни ва ҳали ҳаммаси олдинда эканлигини уқтирди. Тактик ўзгариш ҳам амалга оширилди. Биз бир киши бўлсакда, ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил эди, - дея сўз бошлади Қобилов.
- “Локомотив”нинг бу мавсумда энг қийин сафар баҳси кимга қарши кечди?
- Жорий мавсумда “Локомотив” учун энг қийин сафар уйини “Бунёдкор”га қарши кечди. Негаки, бу ўйинда биз анча-мунча кўп ҳаракат қилдик.
- Бош мураббий Сикейра хусусида қандай фикрларни айта оласиз?
- Тактик томонлама у жуда кучли. Ўйин давомида ҳам тактик ўзгариш қилишдан чўчимайди.
- Жамоангизнинг жорий мавсумдаги кўрсатаётган ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Мавсум олдидан бизда янги жамоа тузилди. Ўйинларда кўп хатоларга йўл қўйдик ва шу томонлама турнир жадвалида юқори ўринда бўмасак-да, биз тўхтаб қолмаймиз. Ўйин томонлама ҳеч бир жамоага ютқазганимиз йўқ. Фақатгина, омад ҳам баъзида бизга кулиб боқмаяпти. Қолган ўйинлар давомида имкон қадар очко йўқотмаслик ва ғалаба қозониш учун курашамиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди