
Фото: Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси
Жорий йил 2-5 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича Тожикистон Президенти кубоги учун мусобақа ўтказилди.
Ушбу халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Биринчи кунги беллашувларда -66 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Дилшодбек Йўлдошев олтин медалга сазовор бўлган эди.
Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси маълумотига кўра, кеча мусобақанинг сўнгги куни ҳамюртларимиздан яна 4 нафари шоҳсупага кўтарилди. -90 кг вазндаги истеъдодли дзюдочимиз Шермуҳаммад Жандреев финалда тожик дзюдосининг афсонаси Камроншоҳ Устапириёнга ютқазиб, кумуш медалга эга чиқди. Шу вазндаги яна бир вакилимиз Достон Мейлиев бронза медали билан кифояланди. +90 кг вазнда курашган Бекмурод Олтибоев ва Шоҳруҳхон Бахтиёров эса терма жамоамизга бронза медалларини тақдим этишди.
Шу тариқа, Камол Мурадов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон Президенти Кубогида 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар