
Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси учинчи саралаш босқичидан ўрин олган Бирлашган Араб Амирликлари - Эрон ўйини якунига етди. Мазкур учрашувда мезбонлар рақибга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 71-дақиқасида Мехди Тареми амирликлар дарвозасини ишғол этди. Бу гол форсларга муҳим 3 очкони қўлга киритиш учун кифоя бўлди.
3-турдан сўнг 100 фоизлик натижа қайд этаётган Эрон очколари сонини 9 тага етказиб олган ҳолда "А" гуруҳи пешқадамига айланиб олди. БАА ҳисобида ҳозирча 2 очко бор ва улар 3-поғонани банд этиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар