Ўзбекистон Миллий терма жамоаси кеча Малайзияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур бахсдан сўнг термамиз бош мураббийи Сречко Катанец ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи навбатда футболчиларимни ушбу ғалаба билан табрикламоқчиман. Рақиб номдор бўлмасада, шогирдларим ўйинга жиддий ёндашди. Улар бутун ўйин давомида темпни ушлаб турди. Кўрсатилган профессионаллик учун уларга минатдорчилик билдираман.
Бугун биз жамоа сифатида яхши ўйин кўрсатдик. Ўйлашимча, янги футболчиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш адолатдан бўлмайди. Шунга қарамай, дебют қилганлар ўзини яхши томондан кўрсата олди. Балки, мухлислар учун учрашув осон ўтгандек туюлгандир, аммо бундай бўлмади. Биз 90 дақиқа агрессив футбол кўрсатишга уриндик. Майдон марказидаги тўп учун курашда фаол бўлганимиз ва тўлиқ прессингга суянганимиз қувонарли ҳолат.
Тўғри, битта гол ўтказиб юбордик, бироқ бунда фақат ҳимоячилар айбдор эмас. Бўлим якунида ҳужумда ҳам, майдон марказида ҳам прессинг амалга оширмадик. Шу сабабли, улар бизга гол урди. Нима бўлса ҳам, ҳимоя чизиғидан қониқдим", - деди Катанец. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди