
Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси Иордания пойтахти Амманда йиғин ўтказмоқда. Кечаги машғулот мобайнида ЎФА матбуот хизмати ҳужумчи Ҳусаин Норчаевдан интервью олди.
– Терма жамоадаги таассуротлар аъло даражада. Ҳаммаси акаларим. Улар билан бирга ҳам ўйнаганман. Мени яхши қабул қилишгани учун катта раҳмат. Худога шукур яхши қўшилиб олдим. Мураббий биринчи ўринда тартиб интизомга эътибор беряпти, бу яхши деб ўйлайман. Футболда тартиб интизом энг муҳими.
Кеча (Малайзияга қарши ўйин, 5:1) дастлабки ўртоқлик учрашувимизни ўтказдик. Кўрган бўлсангиз баҳс бизнинг назоратимизда бўлди. Худога шукур дебют ўйинимни гол билан бошладим. Кейинги беллашувларда ҳам голлар уриб, терма жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламиз", - дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Норчаев Малайзияга қарши ўртоқлик учрашувида ўз номига гол ёздириб қўйганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар