21:00 / 12.10.2021
1 842

Даврон Файзиев: "Юлдузли камбэк"

Даврон Файзиев: "Юлдузли камбэк"
Хабарингиз бор, октябрь ойи охирларида бокс бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев мазкур мусобақа ҳақида фикр билдирди.

"Октябрь охирида Сербияда бокс бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади. Маълум бўлишича, терма жамоамиз таркибига икки юлдузли жангчи қайтмоқда. Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ва Жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов. Танланишдими, демак яхши формада, демак тайёр, демак титул кутса бўлади. Чунки иккиси ҳам профи (ҳар қайси маънода), катта жамоавий турнирларни соғинишган. Танқидга учрашган ва исботлаш туйғуси бор, бошқачароқ қилиб айтганда спортча жаҳл. Плюс катта номлар. Медаль олишса бу тўлақонли камбэк бўлади.

Умумий таркиб эса агар Бокс федерацияси шу ҳолатида боришини тасдиқланса, ёш ва тажриба жиҳатдан аралаш. Янги номлар ҳам бор. Бундан ташқари Мирзаҳмедов, Ҳалаков каби талантлар ёши жиҳатдан жиддий натижалар учун улғайиб бўлган. Бир сўз билан айтганда, боксдаги етакчиликни эгаларига қайтариш вақти келди. Омад
", - дея ёзиб қолдирди Файзиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даврон Файзиев: "Юлдузли камбэк"