15:13 / 16.10.2021
1 769

Тимур Кападзе терма жамоа қачон йиғилиши ва кейинги режалар ҳақида гапирди

Тимур Кападзе терма жамоа қачон йиғилиши ва кейинги режалар ҳақида гапирди
Жорий йилнинг 25-31 октябрь кунлари Қувайтда U-23 Осиё чемпионатига саралаш "D" гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтиши керак эди.
Бироқ таниқли мутахассис Алишер Никимбаев "Футболиум" каналида Қувайт футбол ассоциацияси мусобақани қабул қила олмаслигини билдиргани ҳақида хабар эълон қилди. Бу эса ўз-ўзидан Тимур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг режаларига таъсир қилиши табиий. Ушбу масала юзасидан терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик.

"Қувайтдаги мусобақага тайёргарлик кўраётган эдик. Чипталар ҳам олдиндан бюуртма қилинганди. Кетиш арафасида эдик. Бир неча кун олдин Қувайт футбол ассоциацияси турнирни ўтказа олмаслигини билдирди. Ҳозирда ОФК мезбонликни кимга беришни кўриб чиқмоқда. Ўзбекистон ёки Саудия Арабистонига мезбонлик берилиши мумкин. Бизга қолса саралаш баҳслари юртимизда ўтказилгани яхши. Чунки ҳеч қаерга парвоз қилмаймиз, уйда тўп тепамиз. Мухлисларнинг кириш эҳтимоли бор. Бугун ёки эртага мазкур масала ҳал бўлиши керак.

Режамиз бўйича 20 октябрь куни кубок ўйинини ўтказиб 21 октябрь куни йиғилишимиз керак эди. Ҳозир мусобақа санаси ва жойи эълон қилингач шунга қараб иш тутамиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади
",- дейди Тимур Кападзе.

Абдулазиз Искандаров

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе терма жамоа қачон йиғилиши ва кейинги режалар ҳақида гапирди