ОФК кубоги ярим финалидан ўрин олган "Насаф" - "Ли Ман" (3:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
- Бугун олдимизга қўйган асосий вазифани бажардик, финалга йўл олдик. Ўйинда қийинчиликлар бўлди. Бунга ўзимиз ҳам сабабчи ҳисобланамиз. Осон ўйин бўлмаслигини билардик. Иккинчи бўлимда хатоларимиз эвазига рақибни ўйинга қайтардик ҳамда тажрибали жамоа учрашув сўнгигача бизга қийинчилик туғдирди. Ўйин асабий руҳда ўтди, бироқ асосий мақсадимизга эришдик. Финал билан барча юртдошларимизни табриклайман.
- Бугунги баҳсни шундай ўтишини тасаввур қилганмидингиз? Сизда ҳар доим бир нечта вариант бўлади, лекин айнан мана шу ўйинни қандай кечишини сезганмидингиз?
- Албатта, йигитларга бу ҳақда айтгандик, яъни рақибнинг қандай ўйин намойиш этиши ўзимизга боғлиқ. Чунки биринчи бўлимда яхши прессинг уюштирдик, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаётган эдик. Иккинчи бўлимдаги хатоларимиз эса рақибни ўйинга қайтара олди. Шу боис, гувоҳи бўлганингиздек, рақибга қай даражада имконият берилса, улар ўзларини кўрсата олади. Калудерович ҳақида кўп савол бериларди. Биринчи бор майли, у тўпурар бўлмаса ҳам керакли голни киритса бўлгани дея таъкидлагандим. Бугунги асосий ўйинда ундан жудаям хурсанд бўлдик. Рақиб жиддий жамоа эканлигини билардик. Бу рақибнинг кучсиз, савиясизлиги тўғрисида фикр билдирилганда, ишонмагандим. Сабаби бу жамоада маҳаллийлаштирилган легионерлар мавжуд, улар бу имкониятдан ҳаддан ортиқ фойдаланишган. Шу боис, уларга бу тажриба анча асқотмоқда. Бугунги ўйинда барчамиз рақибнинг жиддий эканлигини гувоҳи бўлдик. Босқичма-босқич рақиблар ҳам жиддий бўлиб бораверади. Финалдаги рақибимиз бундан-да кучлироқ бўлади.
- Ҳусниддин Алиқулов майдонни тарк этгач, унинг ўрнига Ғайбуллаев майдонга туширилди ва шундан сўнг "Насаф" иккита гол ўтказиб юборди. Бунинг сабаби ҳимоячилар ўртасида савия даражасидаги фарқданми ёки клуб биринчи бўлимда ғалабани нақд қилди деб ҳисобладими?
- Ҳусниддин жиддий жароҳат олди. Айтилишича, уни операция қилиш талаб этиларкан. Биринчи тўпни ўтказиб юборганимизда Ғайбуллаев майдонга тушмаганди, шунчаки, иккинчи тайм бошида рақибга имкониятни бериб қўйдик. Ўзгариш эса мажбурий бўлди. Ўйлашимча, бу ўзгариш ўйин режасига ҳеч қандай таъсир ўтказмади, фақатгина индивидул хатоларимиз туфайли жазоландик. Ҳеч бир ўйинчини қайсидир вазиятда хато қилди деб айта олмайман. Ғайбуллаев ҳам, Алиқулов ҳам муҳим ўйинчиларимиздан ҳисобланади. Бошқа режаларимиз ҳам бор эди. Агар ҳисоб 2:0 кўринишида сақланиб қолганда, бошқа схемада ўйнашимиз мумкин эди. Футболчи алмаштиришга эса мажбур бўлдик. Ғайбуллаев ўйинни кучсизлантирмади, унинг жамоа учун анча фойдаси тегди.
- Алиқулов операция қилинадиган бўлса, у анча муддатга сафдан чиққан...
- Ҳозирча унинг қанча муддатга сафдан чиққанинини аниқ айта олмаймиз, лекин Алиқуловнинг суяги синганлигини ҳамда уни операция қилиш кераклигини маълум қилишди. Бу биз учун жиддий йўқотиш, чунки у эндигина юксалиб бораётганди. Бизда яна марказий ҳимоячилар бор. Ўйлайманки, биз бошқа йўқотишларга дуч келмаймиз.
- Қанот ҳимоячиларининг ўйинини қандай баҳолайсиз? Жамоа ҳужум уюштирганда, улар томонидан деярли қўллаб-қувватлаш бўлмади, айниқса, иккинчи бўлимда...
- Насруллаев ҳамда Саитов ҳужумларда яхши иштирок этишади, бироқ рақиб ўйинимизни ўрганганини гувоҳи бўлдингиз. Масалан, тўп Бозоровда пайти рақибнинг уч ҳимоячиси Насруллаевнинг йўлини тўсишяпти. Шунинг учун биз Станоевич ва Абдураҳимовдан марказдан кўпроқ ҳужум ташкиллаштирни талаб қилдик, лекин қайсидир вазиятда Станоевичнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. рақиб бизнинг кучли нуқталаримизни ёпишга ҳаракат қилди. Шунингдек, Насруллаев кичик жароҳати туфайли бугун ўзини кўрсата олмади.
- Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигини кузатасизми? Танлов имконияти бўлганда, қайси жамоани рақиб сифатида танлардингиз?
- Бу жамоаларнинг ўйинини ҳали кўрганимиз йўқ. Биз "Кувайт СК" ҳақида кўпроқ ўйладик, чунки улардаги селекция ишларини кўрдик. Уларда 7-8 та легионер футболчи бор. Ушбу учрашувни ҳам кўриб чиқамиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди