Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида «Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Аталанта» клубини қабул қилиб, иродали тарзда ғалаба қозонди.
Ўйинда манкунианликлар 2:0 ҳисобида ортда бораётиб, камбек амалга оширишди ва ҳисобни 3:2 кўринишига келтиришди. Бунгача эса уларнинг ўйини стадиондаги мухлисларнинг жаҳлини чиқариб улгурган эди.
Учинчи голни Роналду 81-дақиқада уриб, жамоасига ғалаба келтирган бўлса-да, унга бир мухлис ташланган (суратда). У голини нишонлаётган пайтда ғазабланган мухлис унга ҳужум қилган, лекин қўриқчилар тўсиғидан ўта олмаган, фақат Роналдунинг либосини тортишга улгурган холос.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, бу ҳолат Роналдунинг кайфиятига таъсир қилмаган.
Эслатиб ўтиш керак, Роналду ЕЧЛда 3 та гол урди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди