17:27 / 24.10.2021
1 750

Суперлига. «Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор»ни таслим этди

Суперлига. «Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор»ни таслим этди
Фото: «Сўғдиёна»
Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 23-туридан ўрин олган навбатдаги ўйин 24 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтди.
«Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор»ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 53-дақиқасида Шаҳбоз Жўрабеков томонидан киритилган гол ягоналигича қолди.

Учбу ғалабадан сўнг «Сўғдиёна» очколари сонини 43 тага етказиб олди ва 2-ўринда бормоқда. «Пахтакор» эса 54 очко билан 1-ўринда.
Эслатиб ўтамиз, «шерлар» ўтган турда чемпионлик масаласини муддатидан аввал ҳал қилганди.

«Сўғдиёна» — «Пахтакор» 1:0
Гол
: 1:0 — 53 Жўрабеков
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов, 5.Аюбхон Нўмонов, 6. Искандар Шойқулов (18. Дарко Станоевич, 70), 8. Жамшид Болтабоев, 10. Шоҳруз Норхонов (77. Саҳоб Рашидов, 89), 11. Жасур Ҳасанов (28. Эргаш Исмоилов, 89), 17. Шаҳбоз Жўрабеков, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (20. Баҳодир Насимов, 76), 31. Лука Чермел, 93. Марко Колакович.
«Пахтакор»: 25. Элдорбек Суюнов, 8. Азизбек Турғунбоев (63. Муҳаммадали Ўринбоев, 88), 11. Боян Матич, 14. Ҳумоюнмирзо Иминов (9. Шерзод Темиров, 77), 16. Марлен Чобанов, 17. Достон Ҳамдамов (99. Пўлатхўжа Холдорхонов, 88), 21. Аброрбек Исмоилов, 23. Шерзод Азамов (19. Шароф Муҳиддинов, 21), 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Фаррух Сайфиев, 88. Шаҳзод Азмиддинов.
Огоҳлантиришлар: Нўмонов (10), Бақоев (12), Норхонов (12), Исмоилов (28), Суюнов (51), Чобанов (51), Холдорхонов (90+4).
Четлатиш: Чобанов (90+2).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. «Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор»ни таслим этди