Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Яқиндагина оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Лазизбек Мулложонов (+92 кг) эронлик Пуриа Амири билан рингга кўтарилди. Қийин кечган жангда Мулложонов 4:1 ҳисобида рақибидан устун келди. Жангдан сўнг ҳамюртимиз ўз фикрларини билдирди.
- Биринчи жанг доим қийин бўлган. Қолганларни билмадим, лекин мен учун илк жанг қийин кечади. Чунки рингни, атмасферани ҳис қилиш лозим. Аллоҳга шукр, жангни ижобий натижа билан якунладик.
Эронлик рақибим ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Ҳамма биринчи навбатда олтин медални оламан, деб келган. Шунинг учун бироз қийналдим. Лекин рақибимдан устун келдим.
Бу вазн тоифасидаги етакчилар жаҳон чемпионатида қатнашмаяпти. Бу имкониятимни оширадими? Албатта, бошқа кучли боксчиларнинг чемпионатга келмагани бир томондан яхши, лекин биз учун бу аҳамиятсиз. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар юртимизга олтин медаль билан қайтишга ҳаракат қиламиз, - деди Лазизбек Мулложонов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди