2 051
ЖЧ—2021. Бугун 4 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади. Шаҳрам Ғиёсов 4 йил аввалги мағлубият учун реванш ололадими?
Фото: AIBA
Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 29 октябрь кунги баҳсларида бир қатор ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилади.
Кун давомида тўрт нафар Ўзбекистон вакили ўз жангини ўтказади. 2017 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби Шаҳрам Ғиёсов дастлабки босқичда қозоғистонлик таниқли боксчи Асланбек Шимбергеновга қарши жанг қилади. Шаҳрам бу боксчи билан фаолияти давомида (2017 йил) бир марта тўқнаш келган ва ҳакамларнинг баҳсли қарори сабаб мағлубиятга учраганди.
-54 кг. Шаҳобиддин Зоиров — Тамир Галанов (Сербия) – 16:10 дан сўнг;
-92 кг. Мадиёр Саидраҳимов — Владислав Смягликов (Беларусь) – 15:15 дан кейин;
-60 кг. Абдумалик Ҳалоков — Жасин Ляма (Македония) – 21:25 дан кейин;
-71 кг. Шаҳрам Ғиёсов — Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) – 23:00 дан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг дастлабки тўрт кунида етти нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказди. Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Саиджамшид Жаъфаров, Одилжон Аслонов ва Лазизбек Муллажонов рақибларини енгиб, кейинги босқичга йўл олган бўлса, Ҳасанбой Дўстматов, Шоҳжаҳон Абдуллаев ва Миразизбек Мирзахалилов мусобақа билан эрта хайрлашди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди