18:55 / 30.10.2021
1 303

Тимур Кападзе: "Рақибни алдаб ўта оладиган футболчиларимиз қанча кўп бўлса, шунча яхши"

Тимур Кападзе: "Рақибни алдаб ўта оладиган футболчиларимиз қанча кўп бўлса, шунча яхши"
U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Бангладеш (6:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе қатнашди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Чиройли ўйин бўлди, йигитлар яхши ўйнашди. Балки Бангладеш бизга қаршилик қила олмагандир, аммо барибир яхши тайёргарлик кўргандик. Бугун камроқ майдонга тушган футболчиларни синаб кўрдим. Уларнинг ҳаракатларини майдонда кўриб олишга қарор қилдим. 90 дақиқа давомида биз ўйинни назорат қилдик ва йирик ғалабага эришдик.

Бизда тўп билан юришни яхши кўрадиган футболчилар кўп, уларга кўп бор тушунтирамиз: керакли пайтда ишлатинглар, бошқа пайт пас беринглар деб. Улар мана шу камчиликни йўқотишса бўлгани. Аслида рақибни алдай оладиган футболчиларимиз қанча кўп бўлса шунча яхши.

Тўғри футболчиларимиз турли клублардан келишган, аммо мана шундай ўйинлар ва ғалабалар орқали ўзаро тушунишни юқори чўққига олиб чиқамиз. Кейинги йилги Осиё чемпионатига тайёргарлик учун вақтимиз кам қолмоқда. Саудия Арабистони билан баҳсдан кейин биз ўзимиз учун кўп маълумотлар олдик. Камчиликларимизни кўриб олдик.

Диёр Холматов потенциали кучли бола. Техника, тўп билан муомала қилишда ҳам. Шундай футболчи ўсиб келаётганидан хурсандмиз. У нафақат клубда, балки терма жамоада ҳам фойдали ўйинчи бўла олади. Диёр универсал футболчи, ўртада ҳам, қанотда ҳам ўйнай олади. Фақат тўп йўқотилганида қайси зонани ёпиш кераклигини тушуниб олса бўлди", - деди Тимур Кападзе.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе: "Рақибни алдаб ўта оладиган футболчиларимиз қанча кўп бўлса, шунча яхши"