Ўзининг гўзал ўйинлари билан кўплаб мухлислар қалбидан жой олган Лондоннинг "Арсенал" жамоаси бир неча йилдан бери муваффақиятли ўйин кўрсата олмаяпти. Шунинг учунми, шу давр мобайнида уни ҳатто грандлар сафидан чиқариб, унутиш даражасигача етиб боришди.
Хусусан, бу йилги мавсумни лондонликлар кетма-кет учта мағлубият билан бошлади. Айниқса, 3-турда "Манчестер Сити"га қарши ўйинда жавобсиз 5 та гол билан шарманда этилгач, унинг ўйинларига бу йил ҳам умид боғлаган кўпчиликнинг секин-аста ҳафсаласи пир бўлди.
Жамоа мағлубиятларида аксарият мутахассислар ва мухлислар бош мураббий ва собиқ "тўпчи" Микел Артетани айблаб кўрди. Раҳбарият уни кўп огоҳлантирди. Айниқса, охирги 5:0 ҳисобидаги шармандали мағлубиятдан сўнг...
Жамоа 4-турда илк ғалабасини қўлга киритди. Ўз уйида "Норвич"ни кичик ҳисобда ютди. Кўпчилик эътибор қилмади. Кейинги турда "Бернли" устидан шундай ғалаба қозонганда ҳам одамлар мусобақа жадвалида ўрин талашаётган бошқа грандлар билан овора эди.
Аммо 6-турга келиб, Лондон дербисида "тўпчилар" борлигини эслатиб қўйишди ва "Тоттенхэм"ни 3:1 ҳисобида тор-мор келтирди. Грандлар билан тўқнаш келмаётгани учун ютишни бошлаганди, дегувчилар ушбу дербидан кейин мум тишлаб қолишди.
Кейин икки турда кетма-кет дуранг ўйнаган тўпчилар 9-турда яна ғалабали сериясига қайтишди. Ўтган ҳафта бўлиб ўтган ўша турда лондонликлар "Астон Вилла"ни 3:1 ҳисобида ютиб, аутсайдерлар сафидан анча тепароққа чиқиб олди.
Бугун 10-тур доирасида "Арсенал" энди "Лестер" меҳмони бўлди. Иккала жамоа 14 очко билан 9 ва 10-ўринни талашиб турганди. Шиддатли ўйинда "тўпчилар" ишончли тарзда ғалабага эришиб, ҳозирча мусобақа жадвалининг 5-поғонасига кўтарилиб олишди.
Кўпчилик эътибор бермади, бошидаги 3 та турда ютқазган жамоа ўшандан кейин мағлубият нималигини билмай келяпти. Мана, кетма-кет 7 турдан бери "Арсенал" ютқазмаяпти ва очколари сонини 17 тага етказиб олди.
Лестер - Арсенал - 0:2 (0:2)
Голлар: Габриэл, 5 (0:1). Смит-Роу, 18 (0:2). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди