22:54 / 31.10.2021
1 341

Давлат Бобонов жаҳон чемпиони бўлди

Давлат Бобонов жаҳон чемпиони бўлди
Париж шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Токио-2020 совриндори Давлат Бобонов олтин медални қўлга киритди.

- 90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчимиз финал баҳсида бразилиялик Годой Де Мачедони мағлубиятга учратди.
Маълумот учун, Давлат Бобонов финалга қадар Австрия, Россия ва Словакия дзюдочиларидан устун келган эди.

Шунингдек, бугунги беллашувлар давомида Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) ҳам чемпионлик учун татамига чиқса, Бекмурод Олтибоев ва Шоҳруҳ Бахтиёров (иккаласи ҳам +100 кг) бронза медаллари учун Финляндия ва Словакия вакилларига қарши кураш олиб боришади.

Кечаги беллашувлар якунида Дилшод Баратов (-60 кг) ва Диёра Келдиёрова (-52 кг) ҳам олтин медални қўлга киритишган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Давлат Бобонов жаҳон чемпиони бўлди