
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович 40 ёшида футбол ўйнаётгани ҳақида гапирди.
- Мен ҳаммага 40 шунчаки рақам эканлигини исботламоқчиман. Ҳали ҳам ўзим ёқтирган иш билан шуғулланишим мумкин. Ҳа, мен 5-10 йил олдингидек ўйнай олмайман, лекин ҳозирда ақллироқман ва тажрибам кўпроқ.
- Ўйинингиздан ҳайратда қолдингизми?
- Йўқ, мен энг зўр футболчиман. Агар сен энг зўр бўлсанг, бу ажабланарли эмас.
Менда исботлаш учун ҳеч нарса йўқ, лекин фаолиятимни якунлаганимдан сўнг афсусланмайман, ҳали ҳам ўйнашим мумкин деб ўйлайман. Мен ўз иўимда давом этаман.
- "Милан" охирги клубингиз бўладими?
- Ишончим комил эмас... Мен имкон қадар узоқроқ ўйнашни хоҳлайман. Агар улар мени қўйиб юборишга қарор қилсалар, буни тўғри тушунаман, лекин ўйнашда давом этаман, - деди швед форварди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар