«Тоттенхэм» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту бугун ишдан олинган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Санту «тақачилар»ни 30 июндан бери бошқариб келаётганди. Унинг ишдан кетишига сўнгги ўйинлардаги мағлубиятлар сабаб бўлган. Хусусан, «МЮ»га ўз майдонида йирик (0:3) ҳисобида ютқазганди.
Янги бош мураббийликка эса асосий даъвогар Антонио Конте бўлиб турибди. Қизиқ томони шундаки, агар АПЛ 10-турида «МЮ» ютқазганида ҳам Сулшернинг ўрнига Контени олиб келишмоқчи эди. Аммо Оле ўзига берилган сўнгги имкониятдан унумли фойдалана олди.
Италиялик инсайдер журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Конте бугун «Тоттенхэм» билан музокараларни якунлаш учун ўз жамоаси билан Лондонга учиб борган. Тез орада шартнома имзоланиши кутиляпти.
Айни пайтда «Тоттенхэм» мусобақа жадвалида 15 очко билан 8-ўринда бормоқда. Бугун оқшом «Вулверхемптон» ва «Эвертон» турни якунлаб беради. Уларнинг натижасига қараб лондонликлар яна пастлаши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди