
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Белград шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 2 ноябрь кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
-48 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Нодиржон Мирзаҳмедов қозоғистонлик Темиртас Жуссуповга қарши рингга кўтарилди. Нодиржон Мирзаҳмедов уч раунд ҳисобига кўра 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.
Нодиржон Мирзаҳмедов аввалги босқичда ирландиялик Рикки Несбитт устидан ғалаба қозонган эди. Бугун яна беш нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказади.
-60 кг: Абдумалик Ҳалоков — Всеволод Шумков (Россия) – 17:50 дан сўнг;
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров — Випарон Жонгжохо (Таиланд) – 19:15 дан кейин;
+92 кг: Лазизбек Муллажонов — Давид Чалоян (Арманистон) – 20:15 дан сўнг;
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов — Энди Круз (Куба) – 22:55 дан кейин;
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Льюис Уильямс (Англия) – 00:40 дан сўнг.
Нодиржон МирзаҳмедовБокс ЧемпионатиЎзбекистон БоксБелград ШаҳриҚозоғистон РақибСпорт МусобақасиЖаҳон Чемпионати Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар