2 647
Терма жамоамиз мураббийи ўзбекистонликлардан ғалабалар олиб қўйилаётгани ҳақида кескин фикрлар билдирди
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада нимчорак финаллар якунланди. Энди навбат чорак финалларга.
Бир неча дақиқа аввал Саиджамшид Жафаров (-75 кг) таиландлик Вирапон Жонгжохо билан рингга кўтарилди. Жангда устунликка эришган ҳамюртимиз ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлди деб топилди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг Ўзбекистон бокс терма жамоаси катта мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов SPORTS.uz сайтига ўз фикрларини билдирди.
- Мағлубият сабаби? Чунки ҳакамлар назоратчиси таиландлик эди. Мен биринчи раунддан сўнг 3:2 ҳисоб келганидан билдим. 5:0 берилиши керак эди. Иккинчи раунд уларга берилди 3:2. Биз иккинчи ва учинчи раундни ютдик. Охирги раунд 4:1 ҳисобини таиландлик боксчига беришди. Кейин мен бош мураббийга улар бизни алдаётганини айтдим. Марат Қурбонов биз ютаётганимизни айтди. Бироқ ҳакамлар очкони бизга бермаяптику. Яна қандай қилиб ишлаш керак, яна қандай ютиш керак.
Кечаги жангда ҳам ҳакамлар ғалабани бошқаларга бериб юборишди. Шаҳобиддин Зоиров, Ҳасанбой Дўсматовнинг ғалабаларини бериб юборди. Хатто протестимизни кўриб чиқмаяпти ҳам. Мана Одилни жанги бўйича протест бердик, кўриб чиқинглар деб. Улар йўқ, сизларга очко бермоқдамизку, деб жавоб беряпти. Бизники кўрилмайди, деб айтди. Унда умуман боксни ўтказиш керак эмас.
Нега Ўзбекистон термасига бундай муносабатлигини билмайман. Лекин ўзимиз ҳайрон қоляпмиз. биринчи жангдан энг етакчиларимизни олиб ташлашди. Ўйланиб қолдик. Боксчиларимиз руҳий томондан ҳамма нарсага тайёр эди. Саиджамшид умуман ютқизгани йўқ. 3 раунд ютди. Протестни кўриб чиқмаса нима кераги бор. Ҳалол ўйин қилиш керак. Тўртда жангдаги ғалабамизни олиб қўйишди. Агар воқеалар шундай давом этса, ярим финал ва финал осон бўлади. Шунда ҳаммаси чемпион бўлади, - деди Раҳматжон Рўзиохунов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади