19:20 / 04.11.2021
1 722

"Ал-Муҳаррақ" - "Насаф": Учрашув ҳақида билишингиз шарт бўлган 10 та факт!

"Ал-Муҳаррақ" - "Насаф": Учрашув ҳақида билишингиз шарт бўлган 10 та факт!
5 ноябрь ўзбек футболи тарихига Осиё яшил майдонларидаги иккинчи кубок қўлга киритилган кун сифатида тарихга кириши мумкин. "Насаф" ўз тарихида иккинчи бор ОФК кубоги бош совринини қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд этишга яқин. Биз эса финал олдидан томонларнинг тўқнашувига оид 10 та факт билан таништириб ўтамиз.

1. Бу жамоалар ўртасидаги дастлабки тўқнашув ҳисобланади. "Ал-Муҳаррақ" 1928, "Насаф" 1986 йил ташкил топган.

2. Рақибимиз "Ал-Муҳаррақ" ОФК кубоги финалида 3-бор ўйнамоқда. 2006 йилдаги илк финалда Иорданиянинг "Ал-Файсали" клубига мағлуб бўлган баҳрайнликлар орадан 2 йил ўтиб бош совринга эга чиққан. Жамоа ҳал қилувчи баҳсда "Сафа СК" устидан 2 ўйин натижасига кўра, 10:5 ҳисобида ғалаба қозонган.

3. "Насаф" тарихида 2-бор ОФК Кубоги финалида ўйнамоқда. Қаршиликлар 2011 йил "Марказий"да "Қувайт СК"ни 2:1 ҳисоби билан таслим этганди. Бу орқали "аждарлар" қитъа миқёсида кубок ютган ўзбекистоннинг илк ва ҳозирча, ягона клуби бўлиб турибди.

4. Баҳрайн ва ўзбек жамоалари бундан олдин фақатгина ОФК кубогида 2 бор тўқнаш келган. 2009 йилга мусобақада "Бусайтин" ва "Нефтчи" гуруҳ босқичи иккала ўйинида дуранг ўйнаган. Фарғонада 1-1, Баҳрайнда 2-2.

5. "Ал-Муҳаррақ" ОФК кубогида кетма-кет 11 учрашувдан бери гол уриб келмоқда, умумий 20 бор рақиб дарвозаси ишғол этилган. Агар клуб "Насаф"га ҳам гол урса, 12та ўйинлик рекорд такрорланади. Шунингдек, ўз шахсий рекордини ҳам янгилаши мумкин. Гап шундаки, улар сўнгги 2 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. "Аждарлар"дан гол ўтказиб юбормаса, бу уларнинг тарихдаги энг яхши натижаси бўлади.

6. "Насаф" кетма-кет 6 ўйинда зафар қучди, 2011 йилда 8 учрашувда ғалаба қозонганди. Агар финалда ҳам рақибидан устун келса, турнирдаги барча учрашувларда ғалаба қозонган биринчи ва ягона жамоага айланиб олиши мумкин.

7. "Аждарлар" 21 гол билан "ОФК-2021"нинг тўпурар жамоаси ҳисобланади. Бердиев шогирдлари ҳар бир ўйинда ўртача 3,5 та гол урмоқда. Улардан кейинги энг яхши натижа "Ли Ман"да, 3 гол.

8. Қаршиликлар тўпурари Ҳусаин Норчаев сўнгги ўйинларда 14 бор дарвозани нишонга олиб, 7 та гол урди. Унинг охирги 4та аниқ зарбаси гол билан якунлаган.

9. "Ал-Муҳаррақ" футболчиси Ал-Малуд ОФК кубоги жорий мавсумида 19 та голли вазият яратди ва бу борада етакчи бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 4 ассист бор. Фақатгина Шерзод Насруллаев ундан кўпроқ голга пас берган.

10. Ойбек Бозоров 44 дриблингдан 23тасини муваффақиятли якунлаган ҳолда, жорий мавсум энг кўп дриблинг ишлатган футболчи бўлиб турибди. У энг яқин 3 нафар таъқибчисидан 2 баробар кўпроқ бу ишни амалга оширган. Вакилимиздан кейинги ўриндаги 3 футболчида 11тадан муваффақиятли ҳаракат бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ал-Муҳаррақ" - "Насаф": Учрашув ҳақида билишингиз шарт бўлган 10 та факт!