
Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллада. Мусобақада чорак финаллар якунланди. Ярим финаллар бўлиб ўтяпти.
Ҳозиргина Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) кубалик Ла Круз Пераза билан рингга кўтарилди. Беллашувда ҳамюртимиз имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Мадияр жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.
Жангдан сўнг Мадияр Саидраҳимов ўз фикрларини билдириб ўтди: - Бугунги жанг қийин кечди. Кучли рақиб билан беллашдим. Учинчи ўрингача меҳнат қилган эканмиз. Энди келаси сафар ўз устимизда кўпроқ ишлаб, олтин медаль учун ҳаракат қиламиз, - деди Мадияр Саидраҳимов.
Мадияр СаидраҳимовЖаҳон ЧемпионатиБелград ШаҳриБокс МусобақасиБронза МедалиУстозлик Ҳаракатлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар