"Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра "Сўғдиёна"га қарши ўйин тўғрисида фикр билдирди.
Ўйин ҳақида
— Ўйин ажойиб руҳда ўтди. Иккала жамоа ҳам кучли клуб ҳисобланади. Ўйлашимча, бугун "Локомотив" жуда яхши ўйин кўрсата олди. Тактик жиҳатдан жамоа ўзига бириктирилган вазифани аъло даражада уддалади. Сабаби, "Сўғдиёна"нинг ўйинларини кўриб чиқдик, анализ қилдик, уларга қарши ўйин услуби ишлаб чиқдик ва бу тўғри амалга оширилди, деб ўйлайман. "Сўғдиёна"нинг 3-ўринда кетаётганини ҳисобга олсак, бугун чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Шогирдларимга ҳам миннатдорчилик билдираман, улар бугун баҳс намойиш этишди. Бу ғалабани фақатгина "Локомотив"га тааллуқли кишиларга эмас, ўзбек футболини яхши кўрадиган барча мухлисларга бағишлаймиз, чунки улар ушбу ҳафтада зафар қозонишимизда катта ёрдам беришди. Менга кўпгина футболга қизиқувчилардан хабарлар келди, улар мен ҳақимда илиқ фикр билдиришди. Уларга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман. Албатта, ўзга юртда фаолият юритиш бир киши учун жуда қийин. Мухлисларнинг менга бўлган муносабати қўшимча куч бағишлади. Мен бировни танқид қилишни, у ҳақда салбий гапиришни ёқтирмайман. Фақатгина ўзбек футболи ривожи йўлида ёрдам бермоқчи эдим.
— Темурхўжа Абдухолиқовнинг аҳволи қандай? У биринчи бўлимда жароҳат олиб, алмаштирилди.
— Темурхўжанинг аҳволи яхши, мен уни иккинчи бўлимда хавф остига қўйишни истамадим. Менимча, 3-4 кун ичида саломатлиги яхшиланиб, машғулотларга қайтади.
— Сўнгги пайтларда ўзини кўрсатаётган, ҳатто терма жамоага чақирилган Азизбек Амонов захирада қолдирилди. Бу тактика билан боғлиқми ёки унинг ўйини пасайганми?
— Тактика бўйича шу нарса режалаштирилганди. Шу боис унинг ўйинида муаммо йўқ.
— Қўқондаги баҳсдан сўнг Секейра жамоадан кетиши ҳақида гапирганди. Бу жаҳл устида айтилган гапми ёки мураббий мавсум якунида жамоани тарк этмоқчими?
— Албатта, чемпионат якунлангач, уйга кетаман. Бу "Локомотив"дан кетиш дегани эмас, бу ҳақда музокаралар олиб борилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади