18:53 / 07.11.2021
5 283

"Навбаҳор" легионери терма жамоадан чақирув олди

"Навбаҳор" легионери терма жамоадан чақирув олди
Жамоамизнинг тожикистонлик 22 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе ўз мамлакати миллий ва олимпия терма жамоаларининг асосий футболчиси ҳисобланади.

Яқинда Тожикистон олимпия терма жамоасини Осиё U-23 чемпионати cаралаш баҳсларида майдонга сардор сифатида олиб тушиб, мазкур жамоанинг келаси йили юртимизда ўтказиладиган мусобақанинг финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшган Паншанбе Тожикистон миллий термасининг навбатдаги йиғинига чақирилди.

Қўшниларимиз юзага келган ФИФА кунларидан унумли тарзда фойдаланиш мақсадида, 11-18 ноябрь кунлари ўқув-машғулот йиғини ўтказишади.

Таъкидлаганимиздек, мазкур йиғинга “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе ҳам таклиф этилди.

Тожикистон термаси ўз ўқув-машғулот йиғинини 11-14 ноябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе, сўнгра Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳарларида олиб боради.

Ушбу йиғин доирасида тожикистонликлар 16 ноябрь куни Нурсултон шаҳрида Қозоғистон термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштиришган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор" легионери терма жамоадан чақирув олди