Фото: «Уза.уз»
12 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилди. 46-маротаба ташкил этилаётган мазкур чемпионатда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 400 нафарга яқин самбочи медаллар учун баҳс олиб боради.
Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб ЎзА хабар берди.
Уч кун давом этадиган мусобақада эркаклар, аёллар ҳамда жанговар самбо йўналишларининг ҳар бирида 7 тадан вазн тоифасида жами 21 та медаллар жамланмаси ўйналади.
«Юнусобод» спорт мажмуасида жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Россия Федерацияси Миллий олимпия қўмитаси президенти Станислав Поздяков иштирок этди.
«Бугунги кунда Ўзбекистон самбочилари нафақат Осиё, балки жаҳонда ҳам етакчи ўринларда эътироф этилмоқда. Жумладан, шу йил октябрь ойида Греция давлатида бўлиб ўтган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида спортчиларимиз 6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Ўз навбатида юртимизда самбо спортига берилаётган эътиборни юксак даражада баҳолаб, катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топширганлиги учун Халқаро самбо федерациясига миннатдорлик билдирамиз», – деди А.Абдуҳакимов.
12 ноябрь куни иштирокчилар ҳар учала йўналишда 7 та вазн тоифасида беллашди. Ҳамюртларимиз орасидан фақат аёллар ўртасида -50 килограмм вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Сабина Давлатова финалга етиб борди.
У ҳал қилувчи баҳсда беларуслик спортчига сўнгги дақиқада ютқазиб қўйди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Бугунги беллашувларда -59 килограмм вазн тоифасида Ибодатхон Агожонова ҳамда жанговар самбо бўйича +98 килограмм вазнда Ҳакимжон Исмоиловлар бронза медали билан тақдирланишди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди