00:26 / 20.11.2021
3 411

Эрон аёллар терма жамоаси дарвозабони аёл бўлмаслиги мумкин(ми?)

Эрон аёллар терма жамоаси дарвозабони аёл бўлмаслиги мумкин(ми?)
Фото: Толибжон Қосимов
Эрон аёллар терма жамоаси дарвозабони Зоҳре Коудаи Осиё Кубоги саралаши доирасида Тошкентда ўтказилган Иорданияга қарши ўйинда иккита пенальтини бартараф этди, аммо у бунинг эвазига муносиб мақтов эшитиш ўрнига гендер можаросига ўралашиб қолди.

Иордания футбол ассоциацияси дарвозабон Коудаидан жинсини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтишни сўради. Акс ҳолда эса ФИФАнинг собиқ вице-президенти ва мамлакат футбол ассоциацияси раҳбари Али бин Ал-Ҳусайн бу иш билан жиддий шуғулланишини маълум қилган.

«Тушунинг, жинсни текшириш мажбурий эмас, аммо Осиё футбол конфедерацияси маълум ўйинчига нисбатан бошқа мамлакатларда шубҳа туғилса, текширув ўтказиш ва тегишли чораларни кўриш ҳуқуқига эга. Биз шаффофлик ва аниқлик сўраяпмиз. Эрон жамоасининг ушбу футболчиси қолган ўйинчилар билан ўхшаш ёки йўқлигини аниқлаш учун мустақил тиббий экспертлар гуруҳи томонидан тест ўтказилсин. Бор гап шу», — деб ёзади Ал-Ҳусайн Twitter саҳифасига жойлаштирган очиқ мактубида.

Зоҳре ҳақиқатан ҳам бошқа ўйинчилардан бироз ажралиб турибди:

Фото: «Sports.ru»

Фото: Толибжон Қосимов
Эрон эса ҳолатга дарҳол жавоб қайтарди. «Буларнинг барчаси аламли мағлубият туфайли содир бўлаётгани менга яхши аён. Биз Зоҳрега ишонамиз. Ходимларимиз бу каби муаммоларга йўл қўймаслик учун терма жамоадаги ҳар бир футболчининг гормонларини доимий текшириб боради. Биз тарафдан Осиё футбол конфедерациясига ҳар қандай ҳужжатлар тақдим этилади», — дейди ишонч билан миллий терма жамоа устози Марям Эрондост.

Нима бўлганда ҳам иорданияликларда шубҳаланиш учун сабаблар бор, боиси Эрон аёллар жамоаси атрофида аввалдан гендер можаролари билан боғлиқ муаммолар бўлган. 2014 йилда аёллар жамоасидан нақ тўрт нафар футболчи эркак бўлиб чиққанди. Тенденция келаси йилда ҳам давом этган: таркибдан яна жинсини ўзгартириш операциясини ўтказишга улгурмаган эркаклар топилган — бу сафар уларнинг сони саккиз нафарни ташкил қилади.

Албатта, ўшанда ҳам Эрон ҳамма фактларни рад этган. Бироқ бу ёрдам бермаганди: Эрон футбол федерацияси жаримага тортилади, айбдор футболчилар эса умрбод муддатга аёллар футболидан четлаштирилган.

«Жамоамизнинг барча аъзолари — муҳтарам спортчи қизлар ва гўзаллардир. Бу спорт вазири жаноб Маҳмуд Гудерзи билан бўлган сўнгги учрашувдан олинган суратда ҳам кўринган. Бу айбловлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақоратомуздир», — деб ёзганди Эроннинг асосий газеталаридан бири Ҳамшаҳри.

Аммо ҳозир эронликлар учун ҳаммаси яхши кетмоқда: Зоҳре бутун дунёда қўллаб-қувватланмоқда, Испаниянинг машҳур Marca газетаси эса аллақачон у билан интервью олиш учун музокараларни бошлаб юборган. Шундай экан, иорданияликлар эронлик дарвозабоннинг ажойиб ўйин кўрсатганидан аламзада бўлгани ҳақидаги тахмин ҳам тўғри бўлиб чиқиши мумкин.

Фото: Толибжон Қосимов
Шунингдек, Зоҳре Коудаининг ўзи ҳам ҳолатга муносабат билдирар экан, аёл эканини таъкидлаб, Иордания футбол федерациясини бу иши учун судга беришини маълум қилди.

«Иордания футбол федерациясини судга бераман. Мен аёлман. Бу Иордания томонидан қилинган ҳақоратдир», — дейди Коудаи.

Маълумот учун, Эрон ва Иордания терма жамоаси Тошкентда марказлашган тизимда ўтказилган Осиё Кубоги саралаши доирасида 25 сентябрь куни тўқнаш келди. Учрашувда эронликлар пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу ғалаба эвазига эронликлар гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиб, Осиё Кубогига йўлланма олганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон аёллар терма жамоаси дарвозабони аёл бўлмаслиги мумкин(ми?)