23:11 / 25.11.2021
996

Аброр Пирриев: "Сен жамоамизга Европа ифорини олиб кира олган ҳақиқий профессионалсан"

Аброр Пирриев: "Сен жамоамизга Европа ифорини олиб кира олган ҳақиқий профессионалсан"
"Темирйўлчилар" шифокори Аброр Пирриев телеграмдаги саҳифасида португалиялик мутахассис Микаэль Секейранинг "Локомотив"дан кетганига муносабат билдирди.

"Қай мураббийни бу тарзда, бундай муҳитда кузатганимизни, очиғи, эслай олмадим. Хайрлашув кечаси эҳтирос, меҳр ва ҳаяжонга бой бўлди. Кечада айтилганидек, Секейра жамоа учун “больше чем тренер” бўла олди.

Мика – сен доимо қалбимизда қоласан. Сен жамоамизга Европа ифорини олиб кира олган ҳақиқий профессионалсан. Сен шунчаки ажойиб инсонсан. Шахсий футбол клубим бўлганида, уни энг юксак марраларга олиб бориш учун бошқарув рулини ҳеч иккиланмай сенга топширган бўлардим.

Жамоамизда вақтинчалик “шоҳ” вазифасини бажарувчи Коростиченкога омад тилаб, айтган сўзларинг ёдимда: "Мен жамоани футболнинг олий математикаси билан етакчига айлантирмоқчи эдим. Майдонда йўл қўйилган мактаб ўқувчиси қиладиган хатоларгина бизга панд берди".

Футболимиз – сендек етук мутахассислар ўргатмоқчи бўлган олий математикага тайёр бўлишини истаб, сенга фақат омад тилаб қоламиз.

Барчаси учун раҳмат!", – дея хабар қолдирди жамоа шифокори Аброр Пирриев.

Маълумотларга қараганда, Денис Коростиченко "Насаф" билан ўйинда "Локомотив" бош мураббийи вазифасини бажариб туради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Аброр Пирриев: "Сен жамоамизга Европа ифорини олиб кира олган ҳақиқий профессионалсан"