08:00 / 26.11.2021
2 357

Декабрь ойида рўй берувчи профессионал бокс оламидаги супер жанглар билан танишинг

Декабрь ойида рўй берувчи профессионал бокс оламидаги супер жанглар билан танишинг
Профессионал бокс оламида бир қатор қизиқарли тўқнашувлар бизни кутиб турибди. Албатта, ноябрь якунида яъни, 27 ноябрь куни енгил вазн ( 61.2 кг) тоифасидаги мутлақ чемпион Теофимо Лопес ўзига тегишли бўлган WBC, WBA, IBF, WBO камарларини Жорж Камбососдан ҳимоя қилади.

Йил якунига қадар эса яна бир қатор жанглар ташкил этилади. Қуйида, декабрь ойида бўлиб ўтиши кўзда тутилаётган қарама-қаршиликлар билан танишинг.

5 декабрь. АҚШ, Лос-Анжелас
Сергей Дервянченко (13-3,10 КО, Украина) – Карлос Адамс (20-1,16 КО, Доминикан)


Мазкур жанг ўрта вазн( 72, 5 кг) тоифасида ўтказилади. Украиналик чармқўлқоп устаси сўнги икки жангида Геннадий Головкин ҳамда Жермал Чарлога имкониятни бой бериб қўйганидан сўнг, бу ўзига хос қайтиш бўлади. Рақиб ҳам оддий эмас, у фаолияти мобайнида 20 та ғалаба ва бир мағлубият қайд этган. Ғалабаларининг 16 тасини нокаут билан якунлаган. Хуллас, ўзига хос “панчер” ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда қизиқарли жанг бўлиши кутилмоқда.

18 декабрь. Буюк Британия, Манчестер (Манчестер Арена)
Жозеф Паркер (27-2,20 КО, Янги Зелландия) – Дерек Чисора (30-10,21 КО, Буюк Британия)


Супер оғир вазн (+90,7 кг) тоифасидаги ҳар икки боксчи профессионал бокс оламида ўзига хос ном қозонган. Машҳур Девид Туанинг издоши саналадаиган Жозеф Паркер ҳамда хурмача қилиқлари билан ном қозонган британ боксчиси Дерек Чисора жорий йилнинг 1 май санасида ўзаро тўқнаш келишган ва унда Паркер очколар ҳисобида ғалаба қозонган эди. Реванш жангида ким ғалаба қозонади, буни 18 декабрь куни билиб оламиз!

18 декабрь. Украина, Киев
Денис Беринчик ( 15-0,9 КО, Украина) – Иса Чаниев (15-3,7 КО, Россия)


Енгил вазн (61, 2 кг) тоифасида ўтказилувчи ушбу қарама-қаршилдик WBO International чемпионлик камари учун бўлиб ўтади. Мағлубиятсиз одимини давом эттираётган Беринчик ўз уйида рингга кўтарилади. Бироқ, Чаниев ҳам ўзига хос салоҳиятга эга боксчи саналади. Шундай экан, бу жангни томоша қилганингизга асло афсусланмайсиз, деган фикрдамиз.

29 декабрь
Геннадий Головкин ( 41-1-1,36 КО, Қозоғистон) – Риёта Мурата ( 16-2,13 КО)


Ўрта вазн (72,6 кг) тоифасидаги икки чемпион яъни, IBF камари соҳиби Геннадий Головкин ҳамда WBA чемпиони япониялик Риёта Мурата камарларни бирлаштирувчи жангда рингга кўтарилади. Албатта, ҳар доим GGG ни жангларини томоша қилиш мароқли бўлган. Қозоғистонлик чармқўлқоп устаси Сауль Альваресдан мағлубиятга учраганидан сўнг, кетма-кет 3 та жангда ғалаба қозонди. Мурата ҳам 2018 йил Роб Брантдан учралган мағлубиятдан сўнг, икки бор зафар қучди. Дастлабкисида айнан Роб Брантни техник нокаутга учратган ҳолда реванш олинган бўлса, Стивен Батлерни ҳам техник нокаутга учратган эди. Хуллас, қизиқарли жанг бўлишига шубҳа йўқ!

Шунингдек, 17 декабрда ҳамюртимиз Исроил Мадримов (7-0, 5 КО) WВА Super чемпионлик камари учун элиминатор жангида биринчи ўрта вазн (69, 8 кг ) тоифасида WBA рейтингининг биринчи поғонасида бораётган франциялик Мишел Сорога (35-2-1, 24 КО) қарши Тошкентда жанг қилади. Бу алоҳида мавзу ва бу жанг кечаси ҳақида ҳам кейинчалик батафсил сўз юритамиз!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Декабрь ойида рўй берувчи профессионал бокс оламидаги супер жанглар билан танишинг