14:30 / 27.11.2021
1 573

Якунда иккинчи ва учинчи ўрин кимга насиб этади? Ўтиш баҳсида қайси жамоа ўйнайди? - Мурод Ризаевнинг тахмини

Якунда иккинчи ва учинчи ўрин кимга насиб этади? Ўтиш баҳсида қайси жамоа ўйнайди? - Мурод Ризаевнинг тахмини
Бугун Суперлига-2021да охирги тур баҳслари бўлиб ўтади. Чемпион номи анча аввал аниқланган. Лигани тарк этадиганлар ҳам маълум. Фақатгина иккинчи ва учинчи ўрин эгалари ва Про лига жамоасига қарши ўтиш баҳсида майдонга тушадиган жамоа номини аниқлаш қолди холос.

Охирги тур, барча ўйинлар бир кунда ва бир вақтда бошланади. Таниқли шарҳловчи Мурод Ризаев телеграмдаги саҳифасида учрашувлар олдидан кимлар совриндорга айланиши ва 12-ўринни қайси жамоа эгаллаши борасида ўз тахминини билдирди.

- Катта карвон манзилга етиб келяпти. Бугун барчамизни қизиқтираётган иккинчи, учинчи ва 12-ўринлар тақдири ҳал бўлади. Келинг, бу борада хам тахмин қилиб кўрамиз... 2.АГМК 3."Насаф"... 12."Сурхон", - дея ёзиб қолдирди Мурод Ризаев.

Хўш, бу борада сизнинг тахминингиз қандай?

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Якунда иккинчи ва учинчи ўрин кимга насиб этади? Ўтиш баҳсида қайси жамоа ўйнайди? - Мурод Ризаевнинг тахмини