2 016
Келаси йил Суперлигада жамоалар сони 16 та бўладими? ЎФА бу борада расмий баёнот билан чиқди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси келаси йил ҳам Суперлигада 14 та жамоа иштирок этишини тасдиқлади.
"Бугун Cоcа-Cола Суперлига-2021 мавсуми ўз ниҳоясига етди. Чемпионат охирги тургача қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Кучли учликдаги совринли позициялар ва юқори лигада қолиш учун кураш шиддатли ўтди. ЎФА ва ПФЛ чемпионат давомида юзага келган қийинчиликларга қарамай, спорт принципларига риоя қилишни устувор вазифа қилди ва бунга қатъий амал қилишда давом этади.
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Суперлиганинг 2022 йилги мавсумида иштирокчи клублар сони оширилиши ва чемпионатда 16 та клуб қатнашиши ҳақида тахминлар янграганди. Шуни маълум қиламизки, ЎФА ҳамда ПФЛ амалдаги регламентга ўзгартириш киритмайди ва спорт принципларига қатъий риоя қилади. Кейинги мавсумда Суперлиганинг иштирокчи жамоалари сони ўзгартирилмайди. Бу борада ташаббус билан чиқаётган мутахассисларни регламентни ҳурмат қилишга чақирамиз", - дейилади ташкилот расмий баёнотида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?