17:30 / 01.12.2021
2 183

Канчельскисга таҳдид қилиниб, ундан "Навбаҳор"дан ундирилиши керак бўлган пулни камайтириш талаб этилган!

Канчельскисга таҳдид қилиниб, ундан "Навбаҳор"дан ундирилиши керак бўлган пулни камайтириш талаб этилган!
"Навбаҳор" клуби собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис ўлим таҳдиди туфайли полицияга мурожаат қилди, дея хабар бермоқда "Championat.com" сайти "Телеграм"даги "Мутко прав" каналига таяниб.

Маълум бўлишича, 22 ноябрь куни кечки овқат пайтида "Оазис" кафесида бир неча номаълум шахслар томонидан Канчельскисга таҳдид бўлган. Улар "Навбаҳор"дан талаб қилинаётган жарима суммаси камайтирилишини талаб қилган. ФИФА қарорига кўра, наманганликлар россиялик мутахассисга 1,6 миллион евро тўлаши лозим.

Андрейга 80 минг еврога рози бўлиш таклиф қилинган ва агар бунга рад жавобини берса, ногирон қилишларини айтишган. Кенчельскис улар билан муроса қилмаган ва полицияга хабар берган. Ҳозирда, тергов-суриштирув ишлари бошланган.

52 ёшли мураббий "Навбаҳор"дан 2020 йилнинг октябрь ойида бўшатилган эди. Бунга маошдаги қарздорлик масаласи сабаб бўлгани айтилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Канчельскисга таҳдид қилиниб, ундан "Навбаҳор"дан ундирилиши керак бўлган пулни камайтириш талаб этилган!