"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник АПЛнинг 15-турида "Кристал Пэлас"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди (1:0).
"Жамоанинг ўйинидан жуда мамнунман, айниқса дастлабки ярим соатда ажойиб ўйин намойиш этдик. Бизга иккинчи гол етишмади.
Ўйинни назорат қилдик, яхши ҳимояландик ва энг муҳими дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Биз айнан тўп ўтказмаслик устида ишлашимиз керак.
Биз бор-йўғи битта машғулот ўтказдик, лекин мен ҳайратда қолдим: жамоа кутганимдан ҳам яхшироқ ўйин намойиш этди. Биз ташаббусни ўзимизда сақлашга ҳаракат қилдик ва сўнгги беш дақиқани ҳисобга олмаганда, рақибимизни дарвозамиздан узоқлаштиришга ҳаракат қилдик.
Марказда икки ҳужумчи билан ўйнашни хоҳлардик. Айтганча, Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди!
Фреднинг голига келсак, ёрдамчимдан у ҳақиқатан ҳам ўнг оёғи билан зарба бердими ёки йўқлигини сўрадим. Мен у фақат чап оёғи билан тепиши мумкин деб ўйлардим. Ундан миннатдорман", — деди немис мураббийи. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди