Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган “Насаф” клуби учун Қаршида турли тадбирлар уюштириляпти. Жумладан, бугун Қарши давлат университетида ғолиблар билан ўзига хос учрашув ташкил этилди ва талабаларга Кубок намойиш этилди. Унда “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, футболчилар – Ойбек Бозоров, Жўрабек Маннонов, Алибек Давронов, Жасур Жумаев ва Акмал Мозговой иштирок этдилар.
Ушбу тадбирда “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев университет кенгашининг қарорига асосан “Фахрий профессор” унвони билан тақдирланди.
Шунингдек, Қарши давлат университетининг янги ўйингоҳи очилиш маросими ҳам ўтказилди. Рамзий маъно сифатида янги стадиондаги биринчи беллашувни Рўзиқул Бердиев, университет ректори Дилмурод Набиев ва Қашқадарё футбол ассоциацияси вице-президенти Шуҳрат Эгамбердиев бошлаб беришди.
Ушбу тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди ва Кубок соҳиблари билан эсдалик учун суратларга тушишди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди