Фото: «РИА Новости»
Наманганнинг «Навбаҳор» клуби россиялик мураббийлар Андрей Канчельскис ҳамда Алексей Беленков билан боғлиқ муаммолар ижобий якун топганини маълум қилди.
Клуб матбуот хизматига кўра, томонлар ўзаро келишувга асосан, бир-бирига нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлигини билдирган.
«Навбаҳор» ПФК ҳамда россиялик мураббийлар — Алексей Беленков ва Андрей Канчельскис билан боғлиқ масала ижобий якун топди. Ҳар икки томон — яъни, клуб ва мураббийлар ўзаро келишувга асосан, бир-бирига нисбатан ҳеч қандай даъволари йўқлигини билдирди».
«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати
Шунингдек, мазкур масалада мураббийлар билан ҳамкорлик қилган Sila International Lawyers спорт юридик фирмаси ҳам барча нарса ижобий ҳал этилганини маълум қилди.
Клуб ва унинг собиқ мураббийлари ўзаро манфаатли шартларда келишув битимларини тузишга муваффақ бўлди. Томонларнинг бир-бирига ҳеч қандай даъволари йўқ ва низо ижобий тарзда якунланганидан мамнун эканини билдирди.
Sila International Lawyers ФИФА ва CAS’да Андрей Канчельскис ва Алексей Беленковларнинг манфаатларини ҳимоя қилган.
Sila International Lawyers баёноти
Канчельскис 2020 йилда маошларини вақтида олмагани учун «Навбаҳор» билан шартномани бекор қилганди. Шундан сўнг у қолиб кетган маошларини ундириш учун ФИФАга ариза ёзгани ҳақида хабар берилганди. ФИФА эса Канчельскис ва «Навбаҳор» ўртасидаги ишни россиялик мураббий фойдасига ҳал қилиб, клубга 1,6 миллион доллар тўлаб беришни юклади.
Андрей Канчельскис 22 ноябрь куни кечки овқат вақтида номаълум шахслар унинг ёнига келиб, «Навбаҳор» жамоасига қўяётган талабларни камайтиришни қатъий сўраганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Андрейга 80 минг еврога рози бўлиш таклиф этилган, акс ҳолда уни ногирон қилиш билан таҳдид қилинган. Бироқ Наманган клуби шундан сўнг расмий баёнот бериб, «1,6 миллион доллар компенсация» қарори юзасидан берилган апелляцияда клубнинг ютиб чиқишга яқин экани, шу боис россиялик мутахассис CAS’да ўзини оқлаш учун турли уйдирма ва бўҳтонлар ўйлаб топаётган бўлиши мумкинлиги айтиб ўтганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади